Бу ҳақда “2020/2021 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (393-сон, 19.06.2020 йил) қабул қилинди.
Унга кўра:
Республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш ҳамда Энергетика вазирлиги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг (“Ўзатом”) атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квотаси 100 ўрин миқдорида белгиланди.
Шунингдек,
“Ўзатом” агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва мазкур филиал зиммасига кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни кўриш вазифаси юклатилди.
Филиалда бакалаврлар давлат гранти асосида таълим олади.