Бундан 20 йиллар аввал Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга бориш учун тирбандликлар сабабли 8-9 соат ҳам сарфланган. Бугунги кунга келиб 5-6 соатда Андижонга етиб бориш мумкин. Қамчиқ довонидан 22 минг автомобиль ўтади.
Шу боис Шавкат Мирзиёев Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.