Жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув 3:2 ҳисобида овертаймда "Ҳумо" фойдасига ҳал бўлди. Кечаги учрашувда ҳам жамоамиз буллитлар сериясида ғалабани ўзиники қилган эди.
Бугунги ўйиндан сўнг жамоамизнинг турнир жадвалидаги очколари сони 16 тани ташкил этмоқда.
"Қанотлилар" навбатдаги ўйинини 28 сентябрь куни Тошкентда "Алмати"га қарши ўтказади. Учрашув соат 19:30 да бошланади.