Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар хусусида сўз юритди.
Тошлоқ тумани иқтисодиёти саноат, енгил саноат, кимё ва нефт-кимё, мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, чорвачилик, паррандачилик, савдо, хизмат кўрсатиш, гўшт ва сут ҳамда бошқа соҳаларга ихтисослашган. Деҳқончилик ва ҳунармандчилик соҳасида жуда катта ҳаётий тажрибага эга.
Ҳукуматимизнинг Тошлоқ туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш мақсадида қабул қилган қарори ҳудудни янада тараққий этишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
2020-2022 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган бўлиб, 1 минг 887 та лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.
Хусусан, туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича 108 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши орқали қарийб 2,5 мингта янги иш ўринлари яратилади. 802 та хонадонга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун субсидиялар ажратилади, ҳунармандчилик йўналишида 832 та лойиҳа ишга туширилиб, салкам 2 мингта иш ўрни яратилишига эришилади.
Йиғилишда шу ва бошқа соҳаларда белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида сифатли бажариш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.