Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган назорат тадбирлари давомида “O.P.N.” МЧЖ раҳбари А.И. Навоий шаҳридаги парранда етиштириш биносида 3 дона “Innosilicon T3+” русумли майнинг ва бошқа қурилмаларни ўрнатиб, 106,5 млн. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.