АҚШ Президенти Дональд Трамп, агар Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати қуролсизланиш бўйича ўз мажбуриятини бажармаса, АҚШнинг “ўзи уларни қуролсизлантиришини” маълум қилди, деб хабар берди ria.ru.

“Улар қуролсизланамиз, дейишди. Агар шундай қилишмаса, биз уларни қуролсизлантирамиз. Қандай қилиб буни тушунтиришим шарт эмас, лекин улар ҳазиллашмаётганимни билишади”, деди Трамп Оқ уйда журналистларга, аргентиналик ҳамкасби Хавьер Милей билан учрашув чоғида.