АҚШ “Ғазо секторини олишга” ва Фаластин анклавини тозалашга тайёр. Бу ҳақда сешанба куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.

“АҚШ Ғазо секторини олади ва биз унга ғамхўрлик қиламиз. Биз унга эга бўламиз ва барча хавфли, портламаган бомбалар ва бошқа қуролларни олиб ташлаш, ҳудудни тозалаш, вайрон бўлган бинолардан халос бўлиш, у ерда яшовчи одамлар учун чексиз иш ўринлари ва уй-жойлар яратадиган иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш учун жавобгар бўламиз”, деди Америка раҳбари.

“Мен ким билан гаплашмайин, барчаси АҚШ ушбу ерга эгалик қилиш, унда бунёдкорлик ишларини олиб бориш ва минглаб иш ўринларини яратиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда”, деди Трамп. Унинг ишончи комилки, “бутун Яқин Шарқ бундан фахрланади”.