АҚШ Президенти Дональд Трамп “Темир гумбаз” деб номланган миллий ракетага қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда душанба куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат Флоридадан Мэрилендга парвоз пайтида имзоланди, деб хабар беради tass.ru.
20 январь инаугурация куни Трамп ушбу ракетага қарши мудофаа тизими мамлакатда ишлаб чиқарилишини маълум қилди. “Мен ҳарбийларимизга бутунлай АҚШда ишлаб чиқариладиган буюк ракетадан мудофаа қалқони “Темир гумбаз” қурилишини бошлашни буюраман”, деди у.