“АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашига Трамп Россиянинг Украинадаги урушини тўхтатиш бўйича келишув 8 августгача тузилиши кераклигини маълум қилди”, дейилади нашр баёнотида.
14 июль куни Трамп Украинадаги можарони ҳал қилишда муваффақиятга эришилмаса, Россия ва унинг савдо ҳамкорларига нисбатан 100 фоиз иккиламчи божлар жорий этиш билан таҳдид қилган эди. Дастлаб Америка раҳбари Россияга ўт очишни тўхтатиш учун 50 кун муҳлат берган бўлса, 28 июлда бу муддатни 10-12 кунга қисқартирди. У 8 августда тугайди, деб хабар беради gazeta.ru.