АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун яхши имконият борлигини маълум қилди, бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

“Кеча Россия ва Украина билан ажойиб музокаралар бўлиб ўтди. Бу даҳшатли, жуда қонли урушни тугатиш учун яхши имконият!!!”, деди Оқ уй раҳбари.

Ўтган оқшом Владимир Путин ва Дональд Трамп деярли бир ярим соат телефон орқали суҳбатлашди. Хусусан, улар Украинадаги вазиятни тартибга солиш, Россия ва АҚШ фуқароларининг алмашинуви, Яқин Шарқ можароси, Эрон ядро дастури, иқтисодий соҳадаги икки томонлама муносабатларга оид масалаларни муҳокама қилишди, шунингдек, шахсий алоқаларни давом эттиришга келишиб олишди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг аниқлик киритишича, суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари Украинадаги можарони тинч йўл билан тугатиш мумкинлиги ҳақида келишиб олишди ва Президентлар сиёсий ирода кўрсатиб, бу борада тегишли кўрсатмалар беришди.

Унинг сўзларига кўра, Москва музокаралар гуруҳини шакллантиришга тайёргарлик кўра бошлаган, бироқ Америка вакилларининг Россияга ташрифи бўйича ҳозирча аниқ келишувлар мавжуд эмас.

Чоршанба куни кечқурун Трамп Владимир Зеленскийга ҳам қўнғироқ қилди, деб хабар беради ria.ru.