Ушбу вазиятда йўловчиларга муносиб транспорт хизмати кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида бугун эрта тонгдан шахсан транспорт вазири ва унинг ўринбосарлари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройларига ташриф буюриб, йўналишларга автобусларнинг белгиланган жадвал асосида чиқарилишини назоратга олди.

«Тошшаҳартрансхизмат» томонидан пойтахт бўйича жами 163 та автобус йўналиши ташкил этилган бўлиб, йўналишларга умумий ҳисобда 1556 та автобуслар ҳаракатга чиқарилди. Ушбу автобуслардан 1037 таси бевосита таълим муассасалари йўналишларида хизмат кўрсатади.

Қатновлар орасидаги интерваллар ўртача 8-12 дақиқа бўлиб, бу бекатларда узоқ кутишларнинг олдини олади.