«Cerebra.ai Ltd.» (Қозоғистон) компаниясининг ишланмаси сунъий интеллектни жорий этиш йўли билан инсультнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлган биринчи соатларда ишемик ва геморрагик инсультни ташҳислаш имконини беради. Шу билан кўпинча бирга беморнинг ҳаёт сифатини сақлаб қолиш имконини беради.
Онлайн тур давомида иштирокчилар унинг қандай ишлашини кўрдилар, ҳамда амалиётчи шифокорлар фикрини тингладилар. Сунъий интеллект 5-7 дақиқада инсульт шубҳаси билан келган бемор компьютер томографияси (КТ) суратларига ишлов беради. Нейрон тармоқларни жорий этиш КТ суратида инсон кўриб бўлмайдиган ҳолатларни — бош мия қисмининг шикастланишини инсультнинг биринчи соатида кўриш имконини беради. Бунда шикастланиш соҳаси ва унинг миқёсини аниқ кўрсатиш имони мавжуд бўлади. Бу эса нейрожарроҳларга операция зарурлиги, ҳамда уни «терапевтик дераза» даврида — инсульт содир бўлган дастлабки 4-4,5 соатларда бажариш ҳақида тез ва аниқ қарор қабул қилиш имконини беради.
КТ суратларига оддий ишлов беришда эса ишемик манба бир суткадан кейин кўринади.
Бу энг қимматбаҳо вақт қўлдан берилмаган пайт. Нейрожарроҳларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, айнан 4-4,5 «олтин» соат давомида кўрсатилган ёрдам инсультда барча функцияларни қайтариш билан бирга бош мияда қон айланишни тиклаш имконини беради. Шу билан бирга «Церебра» операция қилиш муҳимлиги ҳақида, айниқса беморнинг ҳолати шифокорларни шундай хулосага келтирганда хато хулоса чиқармасликка ҳам ёрдам беради.
«Церебра»ни амалда қўллаш тажрибасини ўргана туриб, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси мазкур платформани сунъий интеллектга асосан Ўзбекистонда кенг ёйилишига ёрдам беришни режалаштирган, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.