– Туғма юрак нуқсонли болаларни эмлаш мумкинми?
– Баъзи вакциналарни қилиш мумкин. Мисол учун, полиомиелитга қарши ёки қизамиқ каби инфекцияларга қарши эмлаш ўтказса бўлади. Лекин қолган вакциналарни бола даволаниб, диспансер назоратидан тўлиқ чиқарилгач, яъни бутунлай дарддан фориғ бўлгач бажариш керак.
– Бундай бемор болаларнинг жисмоний тарбия дарсларида қатнашиши муаммо туғдирмайдими?
– Муаммо туғдиради. Шу боис, аввало, даволаниб, саломатлигини тўлиқ тиклаб, сўнгра соғлом тенгдошлари қатори машғулотларда бемалол қатнашиши мумкин.
– Мамлакатимизда болаларга кардиожарроҳлик соҳасида тиббий ёрдам кўрсатиш борасида қандай имкониятлар яратилган?
– Бугун юртимиз тиббиёти болалар кардиохирургияси соҳасида жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари тиббиётидан қолишмайдиган имкониятга эга. Дунёнинг илғор мамлакатларида қўлланилаётган ноёб диагностика ва даволаш технологиялари бизда ҳам мавжуд.
Масалан, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг кардиохирургия бўлимида болаларда учрайдиган туғма юрак нуқсонларини даволаш учун эллик ўринли алоҳида бўлим мавжуд.
Бу ерда йилига олти юздан кўпроқ юқори технологияли ва жаҳон стандартларидаги операциялар ўтказилади. Диагностика ва даволаш жараёнида компьютер томографияси, магнит резонансли томография, рақамли рентген аппарати, ультратовуш таҳлил аппарати каби замонавий технологиялардан самарали фойдаланилади.
Ҳозирга келиб 5 та вилоятда болалар кардиохирургияси бўлимлари фаолият кўрсатишни бошлади. Бундан ташқари, номи юқорида келтирилган марказда ёш мутахассислар тайёрлаш ишлари йўлга қўйилган.
Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбарининг фикрини