Хусусан, тумандаги барча умумтаълим мактабларида мини футбол майдончалари мавжуд.
Эндиликда туманда воркаут ва стритбол иншоотлари ҳам қурилади. Бунинг учун туман ҳокими қарори билан тадбиркорларга ер майдонлари ажратилди.
Спортнинг бу каби турларига ёшлар ўртасида қизиқиш борлиги инобатга олинган ҳолда, малакали мураббийлар ҳам жалб қилинади.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири