«Tourism. The Path to Innovation» — бу мамлакат туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, соҳадаги инновацияларни ривожлантириш, мамлакат туризм салоҳияти тарғиб қилиш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган стартаплар учун танловдир.

Ушбу танловнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида стартаплар ва туризм экотизимини ривожлантириш, шунингдек, мамлакат ички туризми ва туризм соҳасида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Танловнинг умумий соврин жамғармаси 1,5 миллиарддан сўмдан иборат, деб хабар беради «Дунё» АА.