Унда Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосарлари Ботир Шаҳриёров, Нусратилла Зикриллаев, Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Кузиев, вазирлик марказий аппарати бошқарма бошлиқлари, вазирлик ҳузуридаги ДУК (давлат унитар корхоналари) раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари ўз нутқида соҳанинг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, туризм йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва инвестицияларни жалб этиш йўлида амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган кўрсаткичлар бўйича атрофлича маълумот берди.
«2021 йил давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 1 881 345 нафарга етиб, туристик хизматлар экспорти 422,1 миллион долларни ташкил этди. Пандемиядан сўнг ички туризмни тиклаш ва аҳолининг тизимли саёҳатларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда ҳудуд, яъни вилоятлар, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасидан ташқарига чиққан аҳолининг сафарлари сони қарийб 6 миллионга (5 813,9 минг) етди», – деди Ботир Шаҳриёров.
Матбуот анжумани доирасида берилган маълумотларга кўра, ҳудудларда 133 та янги меҳмонхона (хоналар сони 3 384 та) ва 210 та хостел (хоналар сони 1 946 та) фаолияти йўлга қўйилиб, жами жойлаштириш воситалари сони 1 442 та, улардаги ўринлар сони эса 71 247 тага етказилди.
Туристик объектларда интернет тармоғига уланиш учун жорий йилда 702 та Wi-Fi нуқталари ташкил этилиб, уларнинг сони республика бўйича 3 450 тага етказилди.
Шунингдек, йил бошида туризм инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, йўловчи сайёҳларнинг кўзланган манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланишини таъминлаш бўйича жами 1 747 та, шундан 2021 йил давомида 437 та туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилди.
1 096 та оилавий меҳмон уй (хоналар сони 3 952 та)лари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 2 458 та, ўринлар сони 21 018 тага етди.
Туристлар учун хизмат кўрсатувчи 137 та янги туристик ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида уларнинг сони 1 483 тага етказилди.
Сайёҳлар ташриф буюрадиган объектлар, барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари, йўл бўйлари ва аҳоли гавжум жойларда республика бўйича 1 502 та санитария-гигиена шохобчаси қурилди ва таъмирланди.
Республика ҳудудида мавжуд 4 114 та АЁҚШларнинг санитария-гигиена шохобчалари билан таъминланганлик даражаси 85 фоизга етказилди (3 491 та АЁҚШлар СГШлар билан таъминланган).
Туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш:
– янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилиш учун 58 нафар туроператор ва гидларга 510 миллион сўм миқдордаги грант;
– 97 та жойлаштириш воситасига улар томонидан кўрсатилган хизматлар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 4,1 миллиард сўм субсидия;
– туроператорларга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир турист учун 26 415 доллар субсидия;
– туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини қисман субсидиялаш бўйича 102.9 миллион сўм маблағ;
– 3 нафар тадбиркорнинг меҳмонхонага тоифа (юлдуз) олиш ёки тоифани ошириш учун меҳмонхонани реновация, реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари учун 1,2 миллиард сўм субсидия;
– тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича 4 та лойиҳа ташаббускорларига 281 миллион сўм миқдорида грант маблағлари;
– янги меҳмонхона ташкил қилган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 9 нафар инвесторга 33,3 миллиард сўм ҳамда улардан 1 нафарига ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида 52 400 доллар миқдорида субсидиялар;
– Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича 52 нафар тадбиркорга 451,6 миллион сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилди.
Туризм соҳасидаги истиқболли стартап (смарт туризм) лойиҳалар ва инновацион бизнес ғояларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Tourism. The path to innovation» танлови ўтказилди. Унга кўра, 12 нафар ғолибга 1 500 миллион сўм ажратилди.
Туризм соҳасида инвестицияларни жалб этиш йўналишида:
2021 йилда туризм соҳасидаги барча инвестиция лойиҳалари доирасида умумий қиймати 6,9 триллион сўм (шундан ташаббускор маблағлари 3,5 триллион сўм, банк кредитлари 737,5 миллиард сўм, хорижий инвестициялар – 238,7 миллион доллар, хорижий кредит линиялари – 15,6 миллион доллар) бўлган маблағлар ўзлаштирилиб, йил якунига қадар 490 та лойиҳа амалга оширилиши ва 6 850 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича:
Вазирлик тизимидаги профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган 3 207 нафар ўқувчидан ташқари 48 та нодавлат таълим муассасасида – 761 нафар, Туризм ва маданий мерос вазирлиги тасарруфидаги коллеж ва техникумларда – 111 нафар, Туризмни ривожлантириш институтида – 17 нафар, жами – 899 нафар ёшларни касбга ўргатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар (TIKA ва SESRIC) билан ҳамкорликда туризм таълим муассасаларида таҳсил олаётган 150 нафар ёшлар учун ўқув курслар ташкил этилди.
Шу билан бирга, туризм соҳасидаги битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида travel-job.uz электрон платформаси ишга туширилиб, бунинг натижасида ишга жойлашиш истаги бўлган ёшларга қулайликлар яратилди.
Матбуот анжумани доирасида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан мутахассисларга мурожаат қилди ҳамда керакли жавобларни олди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.