Курс якунида С.Жуманазаров, М. Вафокулова, А.Суюнов, С.Шайдуллаева, Ж.Хамроқулов, А.Собиров, ҳамда У. Ғуломовларга халқаро базага киритилган AHLEI сертификатлари топширилди. Ушбу ҳужжат эгаларига дунёнинг исталган олий ўқув юртида меҳмондўстлик соҳасида таълим бериш имконини беради.
Маълумот учун: Меҳмонхона бизнесида Америка таълим институти (The American Hotel & Lodging Educational Institute - AHLEI) - 65 йилдан ортиқ туризм ва меҳмондўстлик соҳаси мутахассисларини ўқитиш ва сертификатлаш бўйича жаҳон миқёсида этакчи ҳисобланади. Уюшма штаб-квартираси Орландо (Флорида штати)да жойлашган бўлиб, компания офислари Мичиган штатининг Лансинг шаҳрида, шунингдек, Ҳиндистон ва Хитойда ҳам фаолият олиб боради. Компаниянинг кенг маҳсулотлари қаторига DVD материаллари, дарсликлар (босма ва рақамли), шунингдек, онлайн таълим тизимлари киради, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.