Катта форматдаги архив фотосуратлари уларни рақамлаштириш ва қайта ишлаш Ўзбекистон илми ва маданияти тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бирига айланади.

Aльбомларда XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида Ўзбекистон халқларининг анъанавий маданияти хилма-хиллиги тўғрисида икки юздан ортиқ фотосуратлар тўпланади.

Минтақамизнинг ноёб қиёфасини Самуил Дудин, Худойберган Девонов, Сергей Михайлович Прокудин-Горский, Пол Надарнинг ҳамда номаълум фотосуратчиларнинг асарларидан фойдаланилади.

Aльбомга Ўзбекистон давлат архиви ва шахсий тўпламлардан, Самарқанд, Бухоро давлат архитектура ва санъат музей-қўриқхонаси, Фарғона вилоят ўлкашунослик музейи, Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси тўпламларидан ўрин олган фотосуратлар жамланади.

“Ўзбекистон маданий мероси лойиҳаси” телеграмм каналининг таъкидлашича, архив фотосуратларида диёримиз тарихи акс етган муҳим воқеалар, таниқли шахслар, меъморчилик, тарихий ва археологик ёдгорликлар акс еттирилган, афсуски, уларнинг баъзилари йўқолган ...

"Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳасининг тадқиқот ташаббуслари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган.