Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Айдос Укибай Twitter саҳифасида маълум қилишича, Туркистон шаҳридан 20 километр узоқликда жойлашган аэропорт халқаро мезонлар асосида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қурилган.

Маълумотларга кўра, халқаро аэропорт бир йилда ўртача 3 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июнь ойида Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти этиб қайта номланган, Туркистон шаҳри эса вилоятнинг янги маркази бўлган эди.

Улуғбек Асроров