Мазкур делегацияни Измир вилояти мудирлик бошлиғи Мустафа Ўзел қабул қилди.
Таъкидлаш жоизки, Измир вилояти Туркиянинг тўртинчи энг йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлиб, 2,8 миллиард доллар миқдоридаги экспорт кўрсаткичи билан мамлакатда 2-ўринни эгаллайди. 380 минг га қишлоқ хўжалиги майдонига эга ушбу ҳудудда 20 га яқин узум турлари етиштирилади.
Томонлар узумчилик ва виночилик соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятларини, жумладан Туркиянинг соҳадаги технологияларини трансфер қилиш, ҳамкорликда «In-vitro» усулида ноёб, совуқ ва шўрга чидамли навларни кўпайтириш ҳамда малакали мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама этилди.
Мудирлик томонидан Ўзбекистон билан ҳамкорлик кенгайтирилишига катта қизиқиш билдирилиб, Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Измир вилояти мудирлиги бошлиғи Мустафа Ўзел узумчилик ва узумни қайта ишлаш бўйича Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги катта салоҳиятга эга эканини қайд этди ва мазкур ҳамкорлик икки қардош мамлакатларнинг ривожига хизмат қилади, дея таъкидлади.
Учрашув сўнгида томонлар ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга, хусусан юқорида келтирилган йўналишлар доирасида лойиҳаларни йўлга қўйиш мақсадида Туркиянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва техникаларини ишлаб чиқарувчилари, илмий-тадқиқот ва лаборатория муассасалари билан музокаралар ташкил этилишига келишиб олдилар, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.