Делегация Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Р. Бобожонов томонидан кутиб олиниб, идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, айниқса ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ҳамкорликдаги ўқув семинарлари ва қўшма амалий машғулотлар ўтказиш, уларнинг малакасини ошириш ва ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар идоралар ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтдилар.