Хусусан, охирги беш йил мобайнида мулк ҳуқуқлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қатор янги ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

«Бош прокуратура ва Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига мулкдорнинг мулкий ҳуқуқлари бузилган тақдирда, жумладан, қонунга хилоф равишда чеклаш ёки маҳрум қилиш ҳолатлари аниқланганда тезкор чоралар кўриш топширилгани — соҳада мансабдор шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олишга қаратилган муҳим қадамдир», — дейди муаллиф.