Коронавирус пандемияси инсоният ҳаётига янги ўлчовлар киритди. Ҳатто харид масаласида ҳам аввалгидан фарқли йўналишлар пайдо бўлди.
Айниқса, бу давр инсоният ва интернет ўртасидаги «мулоқот»нинг кескин ошишига олиб келди.
Яқинда дунёда интернетдан фойдаланиш ва одамларнинг интернет билан «мулоқоти» борасида «Рақамли 2021 ҳисоботи» тақдим этилди.
Хабардаги Туркияга боғлиқ рақамлар эътиборни тортди, дея ёзмоқда CNN турк хизмати.
Маълумотларга кўра, Туркияда ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сони 6 миллионга ошган ва умумий 60 миллионни ташкил этмоқда.
Бу рақам Туркия умумий аҳолисининг деярли 70 фоизини англатади. Маълумотларга кўра, бир киши кунига 7 соат 57 дақиқа вақтини интернетда ўтказади.
Мазкур вақтнинг 3 соат 13 дақиқаси онлайн телевизор кўришга, 1 соат 33 дақиқаси янгиликлар билан танишга, 1 соат 35 дақиқаси мусиқа тинглашга сарфланади.
Бир кишининг кун давомида ижтимоий тармоқларда ўтказадиган ўртача вақти 2 соат 57 дақиқани ташкил этади.
Бу кўрсаткичнинг 94,5 фоизи Youtube ҳиссасига тўғри келади.