Бош консулхонанинг маълум қилишича, шу йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон фуқароси интернет орқали Н.А. исмли аёл билан алоқа ўрнатиб, унинг таклифи билан Туркияда иш топиш умидида Истанбулга йўлга чиққан. Жабрланувчига турк оиласида уй хизматчиси бўлиб ишлаш таклиф этилган.
Бироқ Истанбулга етиб келгач, Н.А. уни Шанлиурфа шаҳрига олиб бориб, у ерда маҳаллий жиноий гуруҳларга номақбул мақсадларда сотишга уринган.
Бош консулхонага ижтимоий тармоқдаги фаол блогерлар томонидан мазкур ҳолат бўйича маълумот келиб тушган ва ваколатхона томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида юртдошимизнинг хавфсиз тарзда Истанбулга етказилиши ва Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланди.