“Самсуннинг Илкадим ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилганда эллинистик, Рим ва Шарқий Рим даврларига тегишли эканлиги тахмин қилинган турар-жой топилди”, — дейилади эълон қилинган хабарда.
Ушбу қадимий қишлоқ қолдиқларининг энг муҳим қисми сув таъминоти инфратузилмасидир.
Қазиш ишлари жараёнида тангалар, кулолчилик буюмлари, кошинлар, қабрлар ва меъморий қолдиқлар топилган. Ушбу тарихий обида қолдиқлари ўрнида қадимда аҳоли яшаганлиги таҳмин қилинмоқда.
Топилма жойида қазиш ишлари давом этмоқда.