Таъкидланишича, ушбу ер силкинишлари қўшни шаҳарларда ҳам сезилган. Туркия Ички ишлар вазирлиги табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси (АФАД) маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар йўқ. 

Дюзже шаҳрида 37 нафар фуқаро, Зонгулдакда 6, Бурсада 4, Истанбул, Сакаря ва Болу шаҳарларидан биттадан – жами 50 киши жароҳат олган. Дюзже шаҳрига 10 минг дона ёпинчиқ, 480 та оилавий турдаги, 20 та умумий мақсадли чодирлар юборилган. 10 та мобиль база станциялари йўналтирилган.    

Зилзила сабабли 23 ноябрь куни Дюзже, Болу, Сакаря ва Зонгулдак мактабларида 1 кунлик таътиллар эълон қилинган.  

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Ички ишлар вазирлиги табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланиб жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини аниқлади.