«Анадолу» агентлиги хабарига кўра, зилзила Туркия вақти билан 14 июнь, соат 17:24 да содир бўлган.  Кучли ер қимирлаши сабаб Туркия Шарқидаги Бингель провинциясида 18 киши бедарак йўқолган. Улардан бир нафари вафот этган, деб хабар бермоқда мамлакат Фавқулодда вазиятлар тузилмаси. Айни пайтда ҳудудда 100 нафар шифокор ва қутқарувчи юборилган. Шунингдек, 550 та вақтинча яшаш учун чодирлар етказилган.

Маълумотларга кўра, 5,7 балли ер силкиниши маркази сифатида Карлёва округи ҳудуди қайд этилган. Зилзила Элзурум, Трабзон, Карс, Ватман, Сиирт, Мардин, Элазиг ва Малатяда ҳам сезилди.

Туркия оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, йил бошидан буён Туркияда бир неча бор кучли ер қимирлаши кузатилган. Жорий йил январь ва февраль ойларида бўлиб ўтган зилзила оқибатида 44 киши вафот этган эди.