Қайд этилишича, шу йилнинг 16 апрель куни “Тошкент Халқаро Аэропорти“нинг учиб кетиш залида Истанбулга парвозга отланган фуқарода 1 кг дан зиёд заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
“Тошкент Халқаро Аэропорти“нинг Авиация хавфсизлиги хизмати ва чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳамкорликда аниқланган мазкур заргарлик буюмларининг тахминий қиймати 819 млн сўмдан ошмоқда.