Туркманистон Ахборот портали веб-сайти хабарига кўра, чет эллик дипломатлар ва журналистлар билан суҳбатда, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бюроси билан яқинда бўлиб ўтган онлайн музокараларда ҳам Рашид Мередов   Туркманистон ЖССТ экспертларини қабул қилишга тайёрлигини таъкидлаган эди.

“Туркманистон томони бунинг учун барча шароитларни яратмоқда ва биз экспертлардан ташрифнинг аниқ санасини кутамиз,- деди вазир, -  Улар биз билан бирга ишласин ва Туркманистондаги вазиятга объектив баҳо беришсин. Биз бунга тайёрмиз!”

Рашид Мередов, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг Туркманистонга келиши учун барча шароитлар яратилишини ва миссия тугаганидан сўнг хулосалар Европага юборилишини айтди.

Туркманистон вакилларининг расмий хабарларига кўра, мамлакатда COVID-19 коронавируси аниқланмаган.