У диний муассасалар қачон очилишига аниқлик киритмади. Таъкидланишича, масжидларда аввалгидек азон айтиляпти, аммо ҳозир бу жамоа ибодати учун эмас - ҳозир ҳеч ким масжидга киритилмаяпти. Масжиддан келаётган азон овозлари уйда ибодат қилиш вақти келганлиги ҳақида эслатма бўлиб хизмат қилади.
Туркманистонда расмийларнинг коронавирус билан касалланиш ҳолатлари йўқлиги тўғрисидаги хабарларига қарамай, ниқоб тартиби жорий этилган, йирик бозор ва савдо марказлари санитария ишлари учун ёпилган. Ашхободда ресторан, банкет заллари ва кафелар бир ҳафта давомида ёпилди ва тураржой бинолари кириш жойларида ҳимоя ниқобларидан, дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланишга ҳамда жамоат жойларига ташриф буюрмасликка чақирувчи эълонлар жойлаштирилди.