Г.Бердимуҳамедов нутқи давомида давлат бошқарувига ёшлар келишини, ўзи эса Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини Туркманистон тараққиётига сарфлашини таъкидлаган.

Шунингдек, сессияда «2022-2052 йилларда давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Миллий дастури» қабул қилинган. «Суверен давлат янги даврининг тикланиши» деб номланган ушбу дастурни Г.Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар тақдим этган.

Сердар Бердимуҳамедов (1981 й.т.) Аркадағнинг ягона ўғли, ҳозирда у Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари. Кузатувчилар айнан Сердар Бердимуҳамедов мамлакатнинг кейинги президенти бўлишини таҳмин қилмоқда.