Лебап вилоятининг баъзи давлат муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 16 июнь санасидан бошлаб иш жойидаги барча ходимлар тиббий ниқобда бўлиши кераклиги тўғрисида хат олди. Бундай тавсия касалхонадаги вазият билан боғлиқми ёки ЖССТ миссияси ташрифига  тайёргарликми, буниси номаълум.

Пневмониянинг тарқалиши ҳақидаги хабар Ашхободдан, хусусан, «Гаудан» миттитуманидаги тўққизинчи поликлиникадан ҳам келмоқда, дейилади манбада. Таъкидланишича, коронавирус учун ижобий тест натижаси бир нечта шифокор ва ҳамшираларда аниқланган, беморлар орасида юқтирганлар ҳам бор, ҳаммаси назорат остида.

Расмий Туркманистон мамлакатда CОВИД-19 йўқлигини эълон қилганди. ЖССТ миссияси ҳали коронавирус билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун Ашхабодга ташриф буюрмаган.