Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, тегишли фармонни президент Гурбангули Бердимуҳамедов 8 июль куни имзолаган.
Апрель ойида Россиянинг “Медсинтез” корхонаси Хитойда коронавирусни даволаш бўйича клиник синовлардан ўтаётган “Триазавирин”нинг катта партиясини Туркманистонга юборгани ҳақида хабар берилганди.
Туркманистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун янги чоралар кўрилмоқда, аммо расмийлар коронавирус борлигини инкор этишда давом этмоқда. Мустақил оммавий ахборот воситалари пневмониядан ўлимни қайд этишмоқда.