Таъкидлаш жоизки, мазкур иншоот Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига бунёд этилган бўлиб, ўзбек ўғлонларининг қонли жанглардаги жасорати, фронт ортидаги халқнинг машаққатли меҳнати ва фидойилигини акс эттирган кенг кўламли тарихий-бадиий экспозицияларнинг яхлит мажмуасидан иборат.
Тадбир иштирокчилари мазкур ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидан жой олган музей тарихан бой мазмуни билан кўплаб сайёҳларни жалб этиш орқали мамлакатимиз туризм соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшишини таъкидлашди.
Инфотур давомида соҳа мутахассислари томонидан “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари, тарихий-бадиий экспозициялар ҳақида қизиқарли ва тўлиқ маълумот берилди.
Шунингдек, туроператорлар ва гидларга келгусида мазкур мажмуага хорижий туристлар ташрифини ташкил этишга доир аниқ тавсиялар берилди.