Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг расмий манбасида Баҳрайнда ўтказилиши белгиланган U16 ҳамда БАА мезбонлик қилиши режа қилинган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини бекор қилиш ҳақида ҳам маълумот берилган.

Бунга мазкур чемпионатларда иштирокчи аъзо футбол ассоциацияларининг Баҳрайн, Ўзбекистон ва БААга парвозларни амалга оширишдаги қийинчиликлар, пандемия шароитида жамоалар тайёргарлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли юборган сўровлари сабаб бўлган.

«ОФК томонидан юборилган расмий хатга мувофиқ, ушбу масалалар бўйича ОФК Ижроия қўмитаси тегишли қарорларни қабул қилади. Турнирларнинг янги саналари бўйича кейинроқ маълумот берилади», дейилади ЎФА хабарида.