Унда технопарк резидентлари, тадбиркорлар, экспертлар, ёш олимлар ва соҳа мутаҳассислари қатнашди.

Бугунга қадар “Яшнобод” инновацион технопаркида 47 та лойиҳа резидент мақомини олган. Улар кимё технологиялари, биотехнологиялар, фармацевтика ва тиббиёт биотехнологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, ахборот-коммуникация технологиялари  ва бошқа йўналишларда фаолият юритмоқда.

Технопарк юқори технологиялар ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиш, илмий, технологик ва инновацион тадбиркорликнинг барқарор тараққиётини таъминлаш, кичик инновацион корхоналарни ташкил этиш, рақобатбардош, юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ички ва ташқи бозорга  етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

Тадбирни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев очиб берди.

Тадбир давомида фаол резидентларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. "Энг фаол резидент", "Энг яхши инновацион маҳсулот", "Энг ёш жамоа", "Энг яхши креатив лойиҳа", "Энг намунали  резидент", "Юқори технологияли резидент" , "Замонавий лойиҳа", "Ташаббускор резидент", "Энг яхши инновацион лойиҳа" номинациялари ғолиблари эътироф этилди.