Ижтимоий тармоқда “Учтепа туманидаги туғруқхонада газ ва электр энергияси йўқ” мазмунида хабар эълон қилинди.

Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Кеча соат 16:00да Учтепа туманидаги 9-туғруқхонани электр энергияси билан таъминловчи иккита тармоқнинг бирида носозлик юзага келган ва соат 16:30да қайта тикланган. Аммо, битта тармоқ орқали мазкур туғруқхона, хусусан туғруқ бўлими электр энергияси билан узлуксиз таъминланган.  

Мазкур туғруқхона раҳбарияти билан боғланилганда видеодаги ҳолат ушбу туғруқхонада бўлмаганини, туғруқ бўлимларида электр энергиясида узилиш кузатилмагани маълум қилинди.
 
Видеодаги ҳолатдан ҳам кўриш мумкинки, туғруқхонанинг бошқа палатасида электр энергияси мавжуд.

Шу муносабат билан видеодаги хабар ўз тасдиғини топмади. 

Шу ўринда фуқаролардан ва айрим ижтимоий тармоқ админларидан бу каби тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз.

Таъкидлаш керакки, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида барча ижтимоий соҳа обектлари, жумладан тиббиёт муассасалалари ўз ҳудудларини муқобил ёқилғи манбалари (дизел генераторлари, кўмир ва бошқ.) билан таъминлаш лозимлиги белгиланган, дейилади Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати берган маълумотда.