Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан, Бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувидаги Учтепа тумани, Бешқайрағоч кўчасида жойлашган 27 кв. метрга тенг ноқонуний қурилган қурилма қарздор фуқаро М.Ф. ҳисобидан бузилиб, ер майдонини бўшатиб тартибга келтириб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан келиб тушган.
Ижро ҳужжатининг ижроси таъминланиши мақсадида қарздор фуқарога огоҳлантириш берилган бўлсада, қарздор ўз ҳоҳиши билан ноқонуний қурилмани бузиб, ер майдонини ўз ҳолига келтирмаган.
Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, ноқонуний қурилма мажбурий тартибда бузилиб, ер майдони бўшатилди.