Инновацион ривожланиш вазирлик ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори Бунёд Охунов Ўзбекистонда ахборот технологиялар ва стартапларни ривожлантириш учун қулай шароит яратилгани тўғрисида сўзлаб берди.

Шунингдек, Б. Охунов украиналик тадбиркорларни 2021 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «InnoWeek.uz-2021» Инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этиш учун таклиф этди. Томонлар инновацион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари борасида фикр алмашдилар.

Ахборот технологиялар ва стартаплар борасидаги қўшма лойиҳалар бўйича якуний музокаралар Ўзбек тадбиркорларининг кузда амалга ошириладиган Украинага ташрифи доирасида ўтказилиши режалаштирилган.