Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат тўрт ҳудудга бўлинади, уларнинг ҳар бири эпидемик вазиятга қараб турли чекловларга эга бўлади.

Қоидаларга кўра, энг енгил чеклов чоралари “яшил” ҳудудда белгиланади — фуқаролар ниқоб режимида юради, ўзаро масофа сақланади (оммавий тадбирларда 5 квадрат метрга бир одам). Бундан ташқари, кинотеатрлар ва театрларда томошабинлар сони 50 фоиздан ошмаслиги керак. “Яшил” ҳудудлардаги жамоат транспортида йўловчилар фақат ўриндиқлар сони миқдорида ташилади.

“Мамлакат ичидаги “қизил” ҳудудларда транспорт ҳаракати чекланади”, — дея вазирнинг сўзларини келтиради «Интерфакс».