Бухоро вилояти Қоравулбозор давлат ўрмон хўжалигида паррандаларни парваришлаш, тухум ва бошқа маҳсулотлар етиштириш йўлга қўйилади.
Бухоро вилояти Қоравулбозор давлат ўрмон хўжалиги томонидан 10,0 минг бошга мўлжалланган лойиҳанинг умумий қиймати 891,0 миллион сўмлик комплекс қурилиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Тез кунларда ушбу комплекс қурилиш ишлари тўлиқ якунланади, дея хабар беради Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ахборот хизмати.
Ҳудудларда бандликни таъминлаш орқали аҳоли даромадини ошириш мақсадида, дастлаб 10 минг бош товуқ келтириб, кўпайтириб, аҳолини тухум, гўшт ва бошқа маҳсулотлар билан даромад топишга имконият яратилади.