Халқаро конференция доирасида Апитерапия (Асалари билан чақтириб даволаш маскани) маркази очилиш маросимида фаҳрий меҳмон сифатида иштирок этди.




Университет ректори ташаббуси билан таълим маскани ҳудудида Апитерапия (асалари билан чақтириб даволаш) маркази ташкил этилди.
Мақсад - талаба -ёшларга асаларичилик фанидан назарий дарсларни жонли ташкил этиш ҳамда магистрлар, қолаверса мустақил изланувчи ва таянч доктарантларнинг илмий тажрибаларини синовдан ўтказиш ва оммалаштиришдан иборат.




Шундан сўнг қўмита раиси университет масъуллари - соҳалар проректорлари, факультетлар деканлари, кафедралар мудирлари ва бўлим бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда университет рейтинги масаласи, шунингдек олий таълим муассасасининг илмий салоҳияти, илмий тадқиқот ишларининг олиб борилиши танқидий - таҳлилий руҳда муҳокама этилди.
Халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга мўлжалланган таълимга ўтиш жараёнини тезлаштириш, фан - таълим - ишлаб чиқариш интеграцияси каби масалалар мулоқот мазмунини ташкил этди.


Ташриф давомида қўмита раиси талаба - ёшлар билан ҳам мулоқотда бўлди.
Университет ҳудудида янгидан барпо этилаётган боғда дарахт кўчатлари ўтқазилди.


Ахборот хизмати