Мазкур халқаро форумда Ўзбекистондан 30 нафарга яқин олий таълим муассасалари ректорлари, жумладан, Урганч давлат университети ректори Феруза Мадраҳимова ҳам иштирок этди.

Форум доирасида ректор Ф.Мадраҳимова Испаниянинг қатор нуфузли университетлари раҳбарияти билан учрашув ва музокаралар ўтказди. Учрашувларда олий таълим, илм-фан, академик алмашинув ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим келишувларга эришилди. Жумладан, Рей Хуан Карлос университети, Кадис университети ҳамда Сарагоса университети билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Ушбу келишувлар Урганч давлат университетининг халқаро ҳамкорлик географиясини янада кенгайтириш, таълим ва илм-фан соҳасида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, университетнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ҳамкорлик материали