Тадбирда Россиянинг Олтой университетидан биология фанлари доктори, профессор Роман Яковлев ҳамда тарих фанлари номзоди, доцент Лидия Яковлева сўзга чиқиб, институтнинг бугунги халқаро ҳамкорлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир давомида факультет ва кафедраларнинг илмий ишланмалари намойиш этилди. Куннинг иккинчи ярмида МДҲ давлатлари талаба-ёшлари иштирокида “Ёшлар инновация тарафдори” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда онлайн мулоқот орқали Қозоғистон миллий бадиий академияси, Тошкент давлат педагогика университети ва Урганч давлат педагогика институти талабалари иштирок этди.
Кун якунида инновацион ғоялар ҳафталигида фаол иштирок этган хорижлик меҳмонлар, профессор-ўқитувчилар ва оммавий ахборот вакиллари алоҳида эътироф қилиниб, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.