Транспорт вазирлигининг хабар беришича, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи "Бунёд йўловчи ташиш" корхонаси томонидан ХХРда ишлаб чиқарилган замонавий 30 дона "Zong tong" русумли автобуслар келтирилди.
Корхона томонидан "Ўзмиллийбанк" АЖнинг имтиёзли кредитлари асосида қарийб 8 миллион доллар эвазига жами 80 дона "Zong tong" русумли автобусларни харид қилинди.