Видеоёзувда акс этилган ҳолат бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қолган 7 нафар шахсга Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига "қамоққа олиш" ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат" эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тергов давом этмоқда.