Лойиҳа ташаббускорлари томонидан берилган маълумотларга қараганда сунъий йўлдош орқали Ургут шаҳридаги сув қувурларининг 300 дан ортиқ ҳудудларида носозликлар аниқлангани ва бунинг натижасида аналитик таҳлилларга асосан йилига 1.8 миллион куб.метр сув исроф бўлиши айтилмоқда.

Ушбу муаммони ўз вақтида бартараф этиш юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармаси, Ургут тумани ҳокимлиги масъуллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашув натижасига кўра шу куннинг ўзида амалий ишлар бошлаб юборилди.