2020-2021 йиллар давомида Ургут туманининг Навоий, Янгиариқ ҳамда Ғиждувон агрофирмалари ҳудудидаги қорамолчилик йўналишида фаолият олиб бораётган “Темур Тўлаган кўчат ниҳоллари” фермер ҳўжалиги Франция давлатидан “монтеблярд” зотга мансуб 30 бош, “Сайфуллаев Олимжон узумзорлари” фермер ҳўжалиги Австрия давлатидан “швед” зотга мансуб 30 бош , “Ургут Чорва насл” фермер ҳўжалиги Россия давлатидан 100 бош, “Мулло Қишлоқ Чорва насл” фермер хўжалиги томонидан Австрия давлатидан “швед” зотига мансуб 200 бош наслли қорамоллар келтирилган. Ушбу қорамоллардан юқори ва сифатли чорва маҳсулотларини етказиб берилиши Инспекциянинг Ургут тумани бўлими томонидан назоратга олинган.
Ҳозирги кунда келтирилган наслли қорамолларнинг ҳар юз бошидан 80-85 бошдан наслли бузоқ олишга эришилмоқда. Мавжуд хар бир сигирдан кунлик 18-20 литирдан сут соғиб олинмоқда, деб хабар беради “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.