Хитой тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти ҳамда Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасидаги ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Урумчи шаҳрида очилиши кўзда тутилган ваколатхонаси фаолияти мувофиқлаштирилади. Шу билан бирга, томонлар ўртасида Шинжон-Уйғур автоном райони билан юқори технологиялар, инновасиялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгайтирилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг қарори имзоланди.