Фарғона вилоятида бўлиб ўтган тақдимотда USAID тўртта асосий йўналиш:

- ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ),

- туризм,

- текстиль ва

- яшил иқтисодиётда кичик ва ўрта бизнесларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича беш йиллик ташаббусни амалга оширишини эълон қилди. Лойиҳа иккита асосий мақсадга эришишга қаратилган бўлиб, у хусусий сектор ўсишида тўсиқларни бартараф этишга қаратилган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

— Бу ташаббус инклюзив ва барқарор келажаги йўлидаги умумий интилишларимизнинг муҳим тамал тоши ҳисобланади, — деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Хофман. — Ривожланиш йўлидаги муҳим тўсиқларни бартараф этиш ва хусусий сектор фаоллигини қўллаб- қувватлаш орқали биз бизнесда, айниқса аёллар ва ёшлар бошчилигидаги корхоналар учун янги имкониятлар яратишни мақсад қилганмиз.